Британиялик Клеир Браун олти ой комада ётгач, шифокорлар унинг ҳаётини таъминлаб турган ускунани ўчирмоқчи бўлишган эди, аммо...
У олти ой комада ётгач, шифокорлар унинг ҳаётини таъминлаб турган ускуналарни ўчиришларига оз қолган эди.
Браун касал бошланганда, буни шунчаки тумовнинг оғирроқ шакли деб ўйлаган. Бироқт у бир неча кундан кейин дугонасининг уйига меҳмонга келганида ҳушидан кетиб йиқилди ва шу билан олти ой ўзига келмади.
2001 йилнинг сентябрида, Клеир комадан чиқа бошлади, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун икки оёғини ҳам кесиб ташлаш кераклигини айтишди.
Ўтган 15 йил давомида Клеир менингитни енгиш ва оёқсизликка ўрганишга ҳаракат қилди. У ҳаттоки, гапириш, овқат ейиш ва бошқа нарсаларни ҳам бошқатдан ўрганишига тўғри келди.
Ҳозирги кунда бу аёлнинг ҳаёти буткул ўзгарган. Унинг имкониятлари чекланганлиги, энди унга халал бермаяпти. Клеир модель бўлиб етишди.
Клеир Буюк Британиянинг Ғарбий Сассексида яшайди ва унинг икки фарзанди бор.
Клеир ўзининг бошдан кечирганларини қоғозга тушириб имконияти чекланган моделлар билан ишловчи “Model of Diversity” компаниясига мактуб йўллади. Компания асосчи Энжель Синклеир уни подиум ва реклама учун ишга таклиф қилди. Клеир энди мазкур хайрия билан шуғулланувчи компаниянин элчиси ва модели сифатида фаолият олиб бормоқда.
“Сен қайсидир тана аъзоларинг бўлмаса, ўзингни яхши кўринмагандек ҳис қиласан. Сен ўзингга хунук бўлиб туюласан. Аммо “Model of Diversity” ўзимни чиройли ҳис қилишимга ва ўзимга бўлган ишончни оширди. Мен бу компаниянинг бир қисми эканлигимдан жуда хурсандман.
Компания асосчиси Энжелнинг айтишича, имконияти чекланган одамлар учун ўзларини мода вакили сифатида ҳис қилишларини кўриш жуда муҳимдир.