Автобуслардан бири тўхтаб турган йўловчи транспорт воситасига келиб урилган.
Маълумотларга кўра, автобусларда ишчилар бўлишган. Тўқнашув оқибатида уларнинг 8 нафари вафот этди, 33 нафар киши яраланган.
Полиция бошлиғининг айтишича, индонезиялик ва непаллик ишчиларни олиб кетаётган автобуслардан бири двигателидаги носозлик туфайли йўл четида тўхтаб турган. Иккинчи автобус эса тўхташга улгурмай қолган ва унга урилган. Иккинчи автобус ичида 15 нафар йўловчи бўлган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.