Бемор қиз бундай ҳолатдан 3 йилдан буён азият чекишини маълум қилган. У нима сабабдан юзи ва пешонасидан қон оқишини билмайди...
Бемор қиз бундай ҳолатдан 3 йилдан буён азият чекишини маълум қилган. У нима сабабдан юзи ва пешонасидан қон оқишини билмайди...
21 ёшли қиз бундай қон оқиши одатда 1 дақиқадан 5 дақиқагача давом этишини ва стрессни юзага келтиришини маълум қилди. У ўзидаги бундай муаммо сабаб одамлардан ўзини олиб қочадиган бўлди. Бу эса депрессияни кучайтирди ва “руҳий сиқилиш” ҳолатини келтириб чиқаради.
Қизни текширувдан ўтказган шифокорлар унга гематидроз ташҳисини қўйишди. Бу камёб хасталик бўлиб, бемор терлаганда унинг тер суюқлиги қон билан аралашади ва тери ҳамда тана сиртидаги бошқа органлар орқали ташқарига чиқади. Касаллик қон томирлари деворларининг бузилиши натижасида юзага келган.
Беморга қон томирлари тизимини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган дорилар ёзиб берилди. Бу дорилар касалликни бутунлай бартараф этмасада, унинг юзага келиши олдини олади.