Тиббиёт маҳсулотлари фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан сертификатланади002E
“Ўзмедэкспорт” корхонаси 2017 йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, дориларни етказиб бериши керак. Тиббиёт маҳсулотлари фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан сертификатланади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиб, натижаси бўйича уни мақбуллаштириш юзасидан таклифлар киритиши лозим. Бундан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситаларининг савдо номлари ва тиббиёт буюмларига белгиланган улгуржи ва чакана нархларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф киритиши, дорихоналар ва уларнинг филиалларини товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуна ва дастурий комплекслар билан жиҳозлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши, шунингдек, товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шаклини тасдиқлаши белгиланди.