...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда жиноятчи супермаркет харидорларини пичоқдан ўтказди


10:36, 18.07.2017 Олам
 3 316

Жиноятчи эркак полиция ходимлари томонидан қўлга олинган, жиноят сабаблари эса номаълум.

Хитойнинг жанубий ҳудудидаги Шеньжень шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркакнинг ҳужуми натижасида икки киши қурбон бўлди Бундан ташқари, яна 9 киши жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотлари асосида “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
 
Маълум бўлишича, 30 ёшлар атрофидаги жиноятчи якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Wal-Mart супермаркети харидорларига ҳужум уюштирган.
 
Жиноятчи эркак полиция ходимлари томонидан қўлга олинган, жиноят сабаблари эса номаълум. Ҳозирда полиция тергов ишларини олиб бормоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ номаълум эркак Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги метро станцияларидан бирида пичоқ билан беш кишига жиддий жароҳат етказганди

Теглар:Синьхуа Шеньчжень Wal-Mart Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!