Учрашув якунида Абдулазиз Комилов ва Свин Миксер қўшма матбуот конференцияда чиқиш қилдилар.
Йиғилиш бошланишидан аввал Хорватия Республикасининг Европа Иттифоқига киргани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси бир томондан ҳамда иккинчи томондан Европа ҳамжамиятлари ва унга аъзо давлатлар ўртасида шерикчиликни вужудга келтирувчи Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимнинг Баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон номидан ҳужжатни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Европа Иттифоқи номидан эса ЕИга раислик қилаётган Эстония Республикасининг Ташқи ишлар вазири Свен Миксер ҳамда Европа Иттифоқи Комиссиясининг Савдо бўйича Бош директорати бўлими раҳбари Петрос Сурмелис имзоладилар.
ТИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, йиғилишда икки томон кун тартибидаги масалалар, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни батафсил кўриб чиқилди.
Томонлар узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли икки томонлама шаклдаги ва минтақалараро даражадаги кенг қамровли шерикчиликни ривожлантиришга тайёрликларини тасдиқладилар.
Ўзбекистон ва Евроиттифоқ терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг тарқалиши ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
Йиғилишда маданий-гуманитар ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Абдулазиз Комилов ва Свин Миксер қўшма матбуот конференцияда чиқиш қилдилар.