...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИВ абитуриентларни огоҳликка чақирди


19:47, 02.08.2018 Жамият
 5 193

1 393 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ОТМларга кириш имтиҳонида иштирок этаётган абитуриентларни огоҳликка чақирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низоми асосида ҳар битта абитурентга тартиб-қоидалар ҳақидаги “Эслатма” берилишига қарамасдан, абитурентлар томонидан уларга риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилган.
 
“Кейинги тест синовларида қатнашиш учун ташриф буюраётган абитурентлардан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади ИИВ хабарида.
 
Давлат тест марказининг 2018 йил 1 августдаги расмий маълумотига кўра, республикасининг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш учун икки сменада ташкил этилган тест синовларида 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналишида 58 минг 985 нафар абитуриент иштирок этди. Шулардан 1 393 нафар  абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
 
Тест синовларига киришдан олдин хавфсизликни таъминлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш чораларини кўриш мақсадида, Давлат тест маркази ва Ички ишлар ходимлари томонидан ҳар бир кираётган абитурентлар металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказилди.
 
Натижада, тест синовлари жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент, шундан 179 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абитуриент ОТМ ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар