Spark автомобили ҳайдовчиси 1995 йилда туғилган, Matiz ҳайдовчиси эса 1989 йилда туғилган фуқаро бўлган.
Хабарда келтирилишича, воқеа 9 февраль куни соат тахминан 22:30 ларда юз берган. Янги шаҳар ва Янги Юнусуобод кўчалари чорраҳасида юз берган автоҳалокат сабаб 4 киши қурбон бўлган, яна 4 киши оғир тан жароҳати олган. Маълумотларга кўра, Spark автомобили ҳайдовчиси 1995 йилда, Matiz ҳайдовчиси эса 1989 йилда туғилган фуқаро бўлган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, Spark автомобилининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чорраҳага катта тезликда кириб келиши оқибатида ЙТҲ юз берган.