...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазири Шавкат Мирзиёевга ҳар бир жиноят бўйича кундалик ҳисобот бермоқда


22:20, 15.06.2017 Жамият
 5 263

Тошкент шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 123 нафар ўқувчиси томонидан жиноятлар содир этилгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонда содир этилаётган ҳар бир жиноят ҳақида ҳисобот беради.

Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни Тошкент Алоқа коллежида Тошкент шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директорлари иштирокида ИИВ томонидан ўтказилган вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик тўғрисида танқидий йиғилишда хабар берилди.

Айни пайтда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари ва жиноятлари сони ошиб бораётгани статистикадан ҳам билиниб турибди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида Тошкент шаҳридаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 123 нафар ўқувчиси томонидан жиноятлар содир этилгани алоҳида қайд этилди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар