...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазири билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди


14:39, 02.05.2017 Жамият
 4 362

Тадбир давомида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари ходимлари кўплаб саволларга жавоб олишди.

Бугун, 2 май куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ички ишлар тизимида ислоҳотлар: халқ билан очиқ мулоқот” деб номланган сессияда Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев, ИИВ Тошкент шаҳар ҲООББ бошлиғи, подполковник Дилшод Акрамов ва вазирликнинг қатор бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари иштирок этдилар.
 
Шуниндек, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
 
Тадбир давомида маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари ходимлари кўплаб саволларга жавоб олишди.
 
Маълумот учун, Халқаро пресс клуб (ХПК) нодавлат-нотижорат ташкилот ҳисобланиб, 2017 йил 7 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан расман руйхатга олинган. Халқаро пресс клубнинг биринчи сессияси жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:ИИВ Ишонч телефони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар