...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ички ишлар вазири: 2017 йилда Ўзбекистонда 62 нафар эркак ўз хотинини ўлдирган


12:06, 19.02.2018 Жамият
 7 235

Бундай нохушликлар асосан Самарқанд вилояти (27), Тошкент шаҳри (24), Тошкент (22) ва Фарғона (21) вилоятларида кўпроқ учради.

Ўтган йилда Ўзбекистонда оилавий келишмовчиликлар сабабли яқин қариндошлар бир-бирига нисбатан содир этган қотилликлар сони 200 га яқин бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилган.
 
Ушбу жиноятларнинг 62 таси эр хотинига, 10 таси хотин эрига, 119 таси эса яқин қариндошлар томонидан бир-бирларига нисбатан содир этилган.
 
Бундай нохушликлар асосан Самарқанд вилояти (27), Тошкент шаҳри (24), Тошкент (22) ва Фарғона (21) вилоятларида кўпроқ учради.
 
Ички ишлар вазири жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар барча жойларда талаб даражасида бажарилмаётганини тан олган. Унинг таъкидлашича, барча шароит ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамай айрим маҳаллаларда оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ маиший жиноятлар ҳамон учраб турибди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Эр-хотин қотиллик ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар