...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хусусий агентликлар ҳам хорижда ишга жойлаши мумкин бўлди


16:20, 27.09.2018 Жамият
 1 889

Хусусий агентликларнинг захира капитали ҳам белгилаб берилди.

Бугун, 27 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Мажлисда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди ва маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қонунга кўра фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича фаолият билан эндиликда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан бир қаторда хусусий бандлик агентликлари ҳам шуғулланиши мумкин.
 
Қонунда иш қидираётган шахсларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солувчи нормалар келтирилган.
 
Хусусан, хусусий бандлик агентликлари иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчиларга кадрлар танлаш бўйича, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.
 
Бунда чет элда иш билан таъминлаш бўйича фаолият Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
 
Хусусий бандлик агентликлари хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун эллик минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.
 
Мазкур маблағлар лицензия тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда қайтариб берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бандлик қонун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар