...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмга ташриф: дастлабки манзил — Урганч аэропорти


11:36, 14.10.2017 Жамият
 3 722

Бугун, 14 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Аввалроқ, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади.
 
Бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган бўлиб, бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган.
 
Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.
 
Президент бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар