Тошкент метросида янги йўналишлар очилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон йўналишининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бекатига қадар қурилиш ишлари октябрь ойида бошланди. Ушбу ҳудудда қурилиш эстакада шаклида давом эттирилиши айтилмоқда.
Оҳангарон шоссесида эстакадалар учун асос қурилиши учун ҳандақлар қазиш ишлари бошлангани ҳақида суратлар тарқатилди.
Қўйлиққа борувчи метро линияси Тузель-Бахт кўли–Қўйлиқ бозори йўналишида қурилиши айтилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу йўналишда метро ер устида қурилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Олмазор бекатидан Сергелигача бўлган ушбу станция Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6 та бекатни ўз ичига олади.
Умумий масофа эса 7,1 кмни ташкил қилади. Метро 4 йил ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.
Фото: Олег Бурнашев