...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев топшириқлар ижросини кўриш учун Хоразмга борди


11:20, 14.10.2017 Жамият
 4 002

Давлат раҳбари жорий йилнинг 27–28 январь кунлари Хоразмга ташриф буюрган эди.

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
 
“GM Uzbebekistan” акциядорлик жамиятининг Хоразм филиали, “UzXMG” экскаватор заводи, “Ўзтекс Шовот”, “Хоразм маиший техника” корхоналари, “Хоразм шакар” қўшма корхонасида ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаради.
 
Давлат раҳбари 27–28 январь кунлари Хоразмга ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, ижтимоий объектлар барпо этиш ва инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган эди.
 
Шунга мувофиқ, ўтган даврда ҳудудда кўплаб янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилди. Туризм, тўқимачилик, балиқчилик, паррандачилик, ирригация ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Уй-жойлар, шифохоналар, мактаб ва санъат даргоҳлари қурилди. Яна қатор лойиҳалар бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
 
Президентнинг Хоразм вилоятига сафари давомида аввалги ташрифда белгиланган режалар қандай амалга оширилаётгани билан танишиши, ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича истиқболдаги долзарб вазифалар белгиланиши режалаштирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар