...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразм халқи икки давлат Раҳбарларини кутиб олди


12:34, 24.04.2018 Жамият
 5 522

Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 апрель куни Хоразм вилоятига борди. Давлат раҳбари Урганч халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.




 
Маълум қилинишича, Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.




 
Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразм Урганч 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар