Хонанда ижтимоий тармоқлар орқали UMS абоненти бўлганини маълум қилди
Айни дамда компания ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бугун, 15 август куни хонанда Шаҳзода UMS компанияси билан шартнома имзолаётгани тасвирланган суратларни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, "UMS абонентлари, мен энди сизлар биланман", деб изоҳ қолдирди. Маълумотларга қараганда, Шаҳзода мазкур компания абонентлари қаторидан ўрин олган. Суратда стол устида турган қизил қутига эса Шаҳзода учун тақдим этилган махсус рақам жойлаштирилган.
Шу бугунгача Шаҳзода кўплаб корхона ва маҳсулотларнинг реклама роликларида суратга тушган. Алоқа операторлари эса бундан мустасно. Балки, хонандани тез кунда UMS’нинг рекламаларида кўрармиз...