...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испаниялик аёл эгизакларининг бирини қоғоноқ халтаси билан бирга дунёга келтирди


16:13, 15.08.2016 Олам
 5 294

Испаниялик аёл эгизакларининг бирини қоғоноқ халтаси билан бирга дунёга келтирди

Бир неча кун аввал, Испаниядаги маҳаллий туғруқхоналарнинг бирида ғаройиб ҳодиса юз берди. Бу ерда туғилган эгизак чақалоқларнинг бири қоғоноқ пардаси билан бирга дунёга келди, деб хабар беради “Interesno.nur.kz” нашри. Хабарда айтилишича, болакай туғилгач, бир неча дақиқа ўтиб, унинг эгизаги қоғоноқ пардасисиз дунёга келган.
 
Одатда, аёлларда тўлғоқ бошланганда қоғоноқ пардаси табиий равишда ёрилади. Шунда аёлда сув кетиш ҳолати кузатилади. Аммо Испанияда рўй берган ҳолатга гувоҳ бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Аниқланишича, кўзи ёрийдиган ҳар 80 000 аёлнинг биттаси фарзандини қоғоноқ пардаси билан бирга дунёга келтиради.
 
Видеолавҳаларда кўриниб турганидек, бола она қорнида оёқларини ичига тиқиб олган типратикан кўринишида ётади. У шу қадар букилиб, кулча шаклида ётадики, натижада оёқларининг учи бошига тегиб туради. Шунингдек, тасвирларда қоғоноқ ичида болани ўраб турган сув ва майда қон томирларни кўриш мумкин. Айнан мана шу сув, киндиги ва томирлар орқали бола она қорнида озиқланади. Она қорнидаги ҳомила то туғилгунига қадар шу тарзда ҳаёт кечиради.
 
Маълумот учун, қоғоноқ халтаси ҳомилани ўраб турадиган ички парда бўлиб, у сув билан қопланган бўлади. Ҳомиладор аёлда тўлғоқ бошлангач, қоғоноқ пардаси ўз-ўзидан ёрилади ва бу боланинг туғилишига оз фурсат қолганини билдиради. Бошқа ҳолатларда эса қоғоноқ акушер томонидан ёрилади.
Умида Якубова

Теглар:Испания Туғруқ Қоғоноқ пардаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!