2014 йилнинг июль ойида Ўзбекистон ва МТС (“Мобильные Телесистемы”) ҳамкорлик шартномасини тузган эди.
“Мазкур масала юзасидан томонлар ҳал қилувчи қарор қабул қилишди. Яқин кунларда, август ойининг охирига қадар МТС сармоядорлар сафидан чиқиши мумкин”, дейди агентликка маълумот берган манба.
Universal Mobile Systems 2014 йилнинг 1 декабридан уяли алоқа тармоғини тижорий фойдаланишга топширди. 2014 йилнинг июль ойида Ўзбекистон ва МТС (“Мобильные Телесистемы”) судлашувдан сўнг, ҳамкорлик шартномаси тузган эди. Ўшанда томонлар қўшма корхона тузиш ҳақида келишиб олишганди. Келишувга биноан, корхона сармоясининг 50.1 фоизи МТСга, 49.99 фоизи “Ўзбектелеком” АЖга тегишли бўлиб, уяли алоқа оператори 2G/3G/LTE лицензиялар, керакли частоталар, рақамлар ҳажми, алоқа каналлари ижараси билан таъминланган эди.