...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Мадина Мумтоз “Шаҳнозабону саратондан вафот этди” деган гапларни бўҳтон деб айтди


14:20, 15.03.2016 Шоу-бизнес
 17 836

Шаҳноза опа шифохонада эмас, ўз уйида жон берди. Бундай вазиятда уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, далда бўлиш ўрнига, турли миш-мишларни ўйлаб топаётганларга инсоф сўрайман.

Кеча, 14 март куни хонанда Шаҳнозабону 42 ёшида оламдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик. “Qalampir.uz” сайти марҳуманинг оила аъзолари етгазган маълумотларга асосланган ҳолда биринчи бўлиб бу хабарни интернет фойдаланувчилари билан бўлишиб, Шаҳнозабонунинг оила аъзолари ва яқинларига кўп сонли мухлислари номидан ҳамдрдлик билдирди.

Кўп ўтмай Шаҳнозабонунинг оғир дардга чалиниб вафот этгани ҳақидаги навбатдаги миш-мишлар тарқалди. Биз бу гапларга ойдинлик киритиб, хонанда бир ой аввал бўйин умуртқа соҳасида жарроҳлик операциясини бошдан ўтказгани ҳақида маълумот бергандик. Аммо кўплаб ОАВлар “Qalampir.uz” сайтининг хабар беришича, хонанда Шаҳнозабону миядаги ўсимтани олдириб ташлаш билан боғлиқ жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган эди”,– деб ёлғон хабар тарқатди. Бу хабарлар эса ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда катта шов-шувларга, “Шаҳнозабону саратонга чалинганмиди?” қабилидаги саволларга сабаб бўлди.

Марҳуманинг яқин қариндошларидан “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Instagram’даги шахсий саҳифасига Шаҳнозабонунинг суратини жойлаштириб, халқ орасида тарқалган миш-мишларга нуқта қўйди.
“Яхшилар, билиб-билмай ўлим тафсилотлари ҳақида гапирманглар. Шаҳнозабону саратон эмасдилар, қизлари ҳам унаштирилмаган ҳали. Операция ҳам анча олдин бўлган эди. Умуртқа поғонаси ўсимтаси (киста) олдирган эдилар. Операциядан кейин ҳам анча яхши эдилар. Тўсатдан ва кутилмаганда вафот этдилар. Илтимос, нима, нимага, қачон деган саволлардан кўра, имкон бўлса, тиловат қилиб руҳларини шод этайлик”.
Биз Мадина Мумтоз билан боғландик. 

Мадина Мумтоз, “Ниҳол” мукофоти совриндори:

— Ўлим ҳар кимнинг бошида бор. Ишонч билан айтаманки, одамлар ўйлаб топаётган гапларнинг ҳаммаси бўҳтон. Шаҳноза опа шифохонада эмас, ота уйларида жон бердилар. Бундай вазиятда уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, далда бўлиш ўрнига, турли миш-мишларни ўйлаб топаётганларга инсоф сўрайман.


Эслатиб ўтамиз, Шаҳнозабонунинг 19 яшар битта қизи бор эди.

Маълумот учун, Шаҳнозабонунинг синглиси Наргиза Мадина Мумтознинг акаси Комил Ярашевга турмушга чиққан.

Теглар:Мадина Мумтоз Шаҳнозабону Раъно Ярашева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!