...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Гулбаҳор Эрқулова оғир жудоликка учради


12:04, 27.06.2016 Шоу-бизнес
 11 346

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова 22 июнь куни ҳаётида рўй берган оғир йўқотиш ҳақида ижтимоий тармоқ орқали хабар берди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова бугун, 27 июнь куни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали дўстлари ва мухлисларига юзланиб, ҳаётидаги оғир йўқотиш ҳақида маълум қилди.
 
22 июнь, чоршанба куни Гулбаҳор Эрқулованинг отаси 93 ёшда оламдан ўтган. Хонанда бу ҳақда хабар берар экан, қуйидагиларни ёзиб қолдирди.


 
“Дунёда азиз, меҳрибон отажонимга суяниб яшар эдим. Улар ҳам мени ташлаб, Яратганнинг ҳузурига кетдилар. Ўзлари жуда кўп инсонларга яхшилик улашар, ким ёрдам сўраса ортиғи билан бажарар эдилар. Кўп вақтлар давлат идораларида ишлаганлар, ҳаётни яхши кўрардилар. Юртда бўлаётган ҳар бир нарсани ўзининг даражасида фикрлаб, “Шундай кунларга илоҳим кўз тегмасин”, деб дуо қилар эдилар.
 
Саньатни ўта баланд даражада тушунар эдилар. Сал енгилроқ қўшиқ айтсам, “Қизим, бундай қўшиқларга овозингни увол қилма, сени овозинг умуман бошқача”, деб насиҳат қилардилар. Сал саньатдан кўнглим қолгандеклигини сезсалар “Қизим, шу йўлни танлашингга ўзи зўрға рози бўлганман, энди кимларнидир деб тушкунликка тушсанг, хафа бўламан, ҳали улар сени даражангга етгунча, жуда кўп вақт керак”, деб юпатиб келардилар.

22 июнь куни тўсатдан бу оламни ташлаб, кўзларимни ёшлаб кетдилар. Ҳассага таянмадилар ёки кўзойнак тақмадилар. 60 яшар одамдек фикрлар эдилар”.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Гулбаҳор Эрқулованинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Гулбаҳор Эрқулов Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

lochin
18:47 06.07.2016

sabr



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!