...
МЕНЮ
ONLINE TV

Поезд ва автомобиль тўқнашувининг қурбонлари болалар бўлди


11:26, 27.06.2016 Олам
 3 587

Автомобиль ҳайдовчиси темир йўлни кесиб ўтишга улгурмай қолгани сабаб ҳалокат юз берди.

АҚШнинг Колорадо штатида йўловчи  поезди ва автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “NBC Washington” хабар бермоқда.
 
Ҳалокат натижасида автомобиль ичидаги беш нафар йўловчи ҳалок бўлди. Уларнинг тўрт нафари болалар эди. Машинадаги бир киши тирик қолди.
 
Терговчиларнинг сўзларига кўра, қурбонларнинг барчаси ҳимоя камарини таққан эди. Автомобиль ҳайдовчиси темир йўлни кесиб ўтишга улгурмай қолган ва мудҳиш воқеа юз берган.
 
Поездда  бўлган 280 нафар йўловчидан ҳеч ким жароҳатланмаган.  Поезд Чикагодан Лос-Анжелесга йўл олган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Колорадо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!