Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга Флорида штатининг Маржори Стоунмен Дуглас шаҳрида рўй берган шафқатсиз жиноят оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади.
Эслатиб ўтамиз, отишмани содир этганликда гумон қилинаётган 19 ёшли Николас Круз қўлга олинган. У айнан шу мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлиб, тартиббузарлиги учун ўқишдан четлатилган эди.
Дастлабки тахминларга кўра, гумонланувчи AR-15 223 калибра русумли ўқотарга ўхшаш қуролдан фойдаланган.