Ёшларга ёқамиз деб катталарни ва хақиқий санъатни тушунадиган мухлисларни ранжитиб қўймаяпмизми?
“Охирги пайтларда ўйлаб хеч ўйимнинг охирига етолмайман, яъни бугунги ижод хақида... Агар бугунги кун тили билан айтганда “хит” ашула қиламан десанг, фақат ёшларбоп ноодатий сўз ва ғайритабиий мусиқа қилиш керакка ўхшаб қолди, аммо бундай ғалати ва беъмани ашуллани хамма қилиши мумкин. Лекин эртага биздан нима қолади, фақат нафсимиз йўлида қилинган мана шунақа – нари борса 3 ой умр кўрадиган ашуллачаларми? Ахир қачондир ижодингизни кейинги авлод сарҳисоб қилган пайтда, нима деб жавоб берамиз? Мана шу саволни ўз-ўзига бермаётган касбдошларим кўпайди, афсуски.
У пайтда замон шунақа эди деб замонни айблашга, менимча, ҳеч кимнинг хаққи йўқ. Ҳозир классик шоирлар ва проффесионал бастакорлар билан қилинган хақиқий меҳнатни, айниқса, ёшлар унчалик ҳам хуш кўришмаяпти. Ёшларга ёқамиз деб катталарни ва хақиқий санъатни тушунадиган мухлисларни ранжитиб қўймаяпмизми?”, – дейди хонанда. У фикрларининг сўнгида мухлисларининг мулоҳазаларини ўрганишга ҳаракат қилиб, улардан маслаҳат сўради. Хонанданинг танқидий фикрларига бошқа санъаткорлар ҳам қўшилиб, Анварни қўллаб қувватлашди. Анвар ўз муносабатини ижтимоий тармоқлар орқали билдириб, камчиликлар ҳақида сўз очгани яхши, бироқ унинг амалий ифодасига келганда бўшлик қилмаса бўлгани...