...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда Ўзбекистон меваларига қўйилган тақиқ олиб ташланди


18:59, 08.06.2018 Жамият
 4 162

Икки компаниянинг музокаралари самарали якунланганлиги айтилмоқда.

Хитойга 10 минг тонна гилос, 3 минг тонна майиз, 2 минг тонна ёнғоқ экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
 
“Ўзбекозиқовқатҳолдинг” компанияси раиси Тоҳиржон Жалилов билан Хитойнинг “Industrial Co LTD” компанияси бош менежери Хиан Жонгхе ўртасида музокаралар ўтказилди. Ўзаро музокаралар томонлар учун самарали якунланди.
 
Бу Хитой карантин ва божхона хизмати томонидан олиб борилган узоқ текширувлардан сўнг Ўзбекистон гилоси ва бошқа мевалари экспортига рухсат берилгандан кейин эришилган энг йирик келишув ҳисобланади.
 
Маълумот учун, бугунги кунга қадар “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан хитойлик ҳамкорларга 22,4 миллион АҚШ долларилик маҳсулот етказиб берилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой Ўзбекозиқовқатҳолдинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар