...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда даҳшатли қотиллик содир бўлди: қурбонлар бор


10:39, 29.05.2017 Олам
 5 400

Жиноятчининг нега ҳужум уюштиргани ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Хитойдаги Гуйчоу шаҳрининг Женнинь кўчасида кеча, 28 май куни номаълум эркак 18 кишини пичоқлади.
 
Уюштирилган суиқасд натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 12 киши жиддий жабрланган.
 
Маҳаллий полициянинг тасдиқлашича, ҳужум якшанба куни беш дақиқа давом этган. Яқин атрофдаги полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жиноятчини дарҳол тўхтатиб қолишди, акс ҳолда қурбонлар сони ошиши ҳам мумкин эди.
 
Жиноятчининг нега оддий фуқароларга ҳужум уюштиргани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, эркакда руҳий касаллик аломатлари борлиги аниқланган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Хитой Пичоқ суиқасд полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!