...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Трамп-Макрон, Трамп-Абэ-КХДР, МС-21 ва 150 миллиард


10:06, 29.05.2017 Олам
 2 721

У G7 учрашуви доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Шимолий Корея борасида музокара ўтказди.

1. 25 май куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО мамлакатлари етакчиларининг саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Франция президенти Эммануэль Макрон учрашуви доирасида икки президент анча вақт бир-бирининг қўлини сиқиб туришди. Ушбу ҳолатни Франциянинг янги президенти “ҳақиқат лаҳзалари” дея таърифлади.
 
2. Россияликлар апрель ойида янги автомобиллар учун 150 миллиард рубль сарфлашди. Россия автобозоридаги энг оммабоп машина Жанубий Кореянинг KIA Rio автоси бўлди.
 
3. Кеча, 28 май куни Россияда энг катта самолётлардан бири МС-21 парвози амалга оширилди. Иркутск заводида тайёрланган мазкур авиалайнер ҳақида Россия Бош вазири ўринбосари ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали пост қолдирди: “Чиройли учяпти! Ахир бу МС-21! Орқасида эса қирувчи самолёт!”
 
4. Япония Бош вазири Синдзо Абэ G7 учрашуви доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Шимолий Корея борасида музокара ўтказди. Унинг айтишича, икки мамлакат халқаро ҳамжамиятга хавф солаётган КХДР ракеталарига қарши аниқ чоралар ишлаб чиқишган.
Бобур Жалолов

Теглар:Дональд Трамп Эммануэль Макрон Синдзо Абэ МС-21 Россия АҚШ Япония КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!