...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайрли бўлсин! Британия “Brexit”дан кейин ҳам товон тўлайди


15:42, 22.02.2018 Олам
 2 262

ЕИдан чиқиш Британияга қимматга тушиши мумкин.

Буюк Британия “Brexit”дан кейинги ўтиш даврини кўпайтирмоқчи, агар у бунга эришса, Брюссель таклифига кўра  ЕИга яна миллиард фунт стерлинг тўлаши керак бўлади.
 
Британия Бош вазири Тереза Мэй 2019 йил 19 мартда Британия расман ЕИдан чиққандан кейин 2 йиллик ўтиш даврини таклиф қилмоқда. Евроиттифоқ 2020 йил декабргача бўлган қисқа ўтиш даврида қаътий турибти.
 
Аввалроқ, Мэй ЕИдан чиқиш учун 35-39 миллиард фунт стерлинг (тахминан 48-55 миллиард доллар) атрофида товон тўлаши кераклигини таъкидлаганди.
 
ЕИ расмийлари фикрига кўра, ўтиш даври узайтирилса, молиявий келишувни қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Яна бир расмийнинг айтишича, “Британия 2020 йилдан кейинги ҳар қандай муддат учун ҳар йили чегирмасиз тўлов қилишига тўғри келади”.
 
Олдинроқ, консерватор депутат Жон Уиттингдейл “Brexit”дан кейинги ўтиш даври максимал даражада кам бўлиши кераклигини билдирган эди.
 
Британия 2019 йил 29 мартда ЕИни тарк этади. Мамлакат ва ЕИ ўтган йил ёздан буён “ажрим” шартлари юзасидан келишувлар ўтказмоқда. Эндиликда Лондоннинг Иттифоқдан чиққанидан кейин бошланувчи Британия ва Евроиттифоқ муносабатларида икки йиллик ўтиш даври бўйича келишувлар ўтқазилмоқда.
 
Агарда Британия Иттифоқ қонунчилигининг барча талабларини  бажарса ва қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этмаса, ЕИ уни Иттифоқнинг ягона иқтисодий бозорида қолишига рози.
 
Евроиттифоқ ва Британия ўртасидаги “ажралиш” битими шу йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қабул қилинади.

Теглар:Евроиттифоқ Британия Brexit Ўтиш даври 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!