...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайр Венгер, Хайр “Арсенал”


02:12, 04.05.2018 Спорт
 3 118

Мадридда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Европа лигасининг ярим финалидан ўрин олган “Атлетико ” – “Арсенал” учрашуви ниҳоясига етди.

Мадридда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Диего Костанинг биринчи бўлимда қўшиб берилган дақиқаларда урган голи, “Атлетико”ни Европа Лигаси финалига олиб чиқди.

Арсен Венгер эса “Арсенал”даги 22 йиллик фаолиятини якунлаш арафасида, мусобақани ярим финалда тарк этишга мажбур бўлди.

Шу тариқа, мадридликлар икки ўйин натижасига кўра “тўпчилар”дан устун келишди, ва финалда “Ред Булл” ёки “Марсель”га қарши баҳс олиб боришади.

Европа Лигаси. Ярим финал, жавоб баҳси.

“Атлетико” – “Арсенал” 1:0.

Гол: Диего Коста (45).

“Атлетико”: Облак, Годин, Хименес, Люка Эрнандес, Витоло (Корреа, 74), Парти (Савич, 90), Сауль, Габи, Коке, Диего Коста (Торрес, 83), Гризманн.

“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Чемберс, 12), Уилшер (Мхитарян, 68), Жака, Рэмзи, Ўзил, Уэлбек, Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Уилшер (42), Габи (52), Монреаль (58), Сауль (71), Диего Коста (78), Мустафи (78).

Дастлабки учрашув – 1:1.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал Атлетико 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!