Руссеффнинг мамлакат раҳбари лавозимини тарк этиши учун 61 нафар сенат аъзоси овоз берди.
Эндиликда Темер 2018 йилнинг сўнгига қадар мамлакат раҳбари сифатида фаолият юритади. Чунки қонунга кўра, Дилма Руссеффнинг Барзилия президенти сифатидаги ваколати расман 2018 йилнинг сўнгида ўз якунига етиши керак эди. Мамлакатда янги президентни тайинлаш учун сайловлар ҳам 2018 йилда бўлиб ўтади.
Бир неча кун давом этган импичмент жараёни Дилма Руссефф ва унинг тарафдорлари кутган натижани бермади. Гарчи Руссефф ўз тарафдорларига уни ҳимоя қилишни илтимос қилган бўлсада, сенат бу илтимосларни ҳисобга олмади. Сенатнинг 61 нафар аъзоси берган овозлар Дилма Руссеффнинг сиёсат оламидаги ҳаётини ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, Руссефф иккинчи мандат вақтида давлат пулларини ўзлаштирганлик, давлат банки томонидан йиғилган солиқларни ушлаб қолиш ва шу орқали бюджетдаги камоматни ёпишда айбланмоқда. Мухолифатнинг фикрича, Руссефф баъзи ижтимоий дастурларга депутатларнинг санкцияларисиз маблағ ажратган.
2016 йилнинг май ойида Руссеффга қарши импичмент жараёни бошланиб, Бразилия Федерал сенати 55та овоз билан мамлакат президентга нисбатан импичмент жараёнининг давом этишини қўллаб қувватлаган. Шундан сўнг, президент Сенат қарорига кўра вақтинчалик ўз лавозимидан четлаштирилганди. Қонунга кўра, 180 кундан сўнг, импичментга якуний овоз бериш жараёни бўлиб ўтди ва Руссефф эндиликда ўз лавозимидан бутунлай озод этилди.