Халқаро пресс-клуб фаолияти доирасида “Сайёр Пресс-клуб” лойиҳасига старт берилди.
Халқаро Пресс-клуб аъзолари Ўзбекистоннинг барча вилоятларига у ердаги аҳоли ва маҳаллий давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқотлар уюштириш мақсадида ҳудудларда мавжуд бўлган муаммолар, янги лойиҳа, ғоя ва ташаббусларни ўрганиб чиқиш учун хизмат сафарига отланди.
Саёхат жадвалига кўра 4 август Сирдарёда, 5 август Жиззахда, 6 август Самаркандда ҳамда 7 август Навоий вилоятида сайёр анжуманлар бўлиб ўтади.
Ҳар бир вилоятда 100-150 киши билан мўлжалланган учрашувлар ташкил этилади.
Сессия давомида инфраструктура объектлари, янги лойиҳалар, инсон ресурсларининг мустаҳкамлиги, фермерлик ҳамда экспорт маҳсулотлари хажмини кенгайтириш хусусида суҳбатлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Пресс-клуб жорий йилнинг 7 апрель кунидан фаолият бошлаган нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, унга Шерзод Қудратхўжаев раис этиб сайланган эди.