Жавоб чоралари режасида 5 та тематик блокдан иборат 17 та банд киритилган
“Россия бош вазири биринчи ўринбосари Антон Силуанов июль ойи охирига қадар санкцияларга қарши чоралар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гурух тузиш мажбуриятини олди. Жавоб чоралари режасида 5 та тематик блокдан иборат 17 та банд киритилган” деб аниқлик киритади “Коммерсант” газетаси.
Мазкур қарши чора-тадбирлар режасида “ташқи иқтисодий чоралар кўриш”, “ички молиявий бозорни оптималлаштириш” ва “хорижий давлатлар томонидан шаффоф бўлмаган рақобат”ни чегаралаш каби бандлар киритилган.
Бундан ташқари, Россия Украинага қарши жавоб санкциялари бўйича чора-тадбирлар проектини тайёрлаши зарурлиги келтириб ўтилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг Қримни аннекция қилинганлиги ва Украина шарқидаги сиёсий вазиятга аралашувини БМТ талабларига зид деб баҳолаб, АҚШ ва Европа давлатлари томонидан РФга нисбатан санкциялар қўлланиб келинади.