Суриштирув ишлари натижасида марҳумнинг акаси унинг қорнига темир билан ургани аниқланган.
Жорий йилнинг 5 июль куни Андижон шаҳрида фуқаро Э.З. қорин қисмида эски яраси борлиги ва эътиборсизлиги оқибатида яра ривожланиб кетиши туфайли ўз уйида вафот этган.
Лекин олиб борилган суриштирув ишлари натижасида марҳум Э.З.ни уйида бирга яшовчи ўгай акаси Р.А. ўзаро жанжал оқибатида уни қорнига темир жисм билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида Р.А. қўлга олинган.