...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ таълими ходими фирибгар экан!


09:28, 02.06.2018 Жамият
 4 846

Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими тадбиркордан пул олаётган вақтда ушланди.

Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими М.Б. тадбиркордан фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллар олган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасидан хабар берилишича, жорий йилнинг 29 май куни ИИВга мурожаат қилган фуқаронинг аризаси юзасидан Вазирлик Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сирғали тумани Халқ таълими бўлими ходими М.Б. Сирғали туманининг 7-мавзесидаги 1-уй олдида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқародан ўзи масъул бўлган туман ҳудудидан жами 120 миллион сўмлик капитал таъмирлаш иш ҳажмини ҳал қилиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.
 
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Халқ таълими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар