...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни табриклади


20:05, 31.08.2018 Жамият
 1 417

Бердимуҳамедов Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммити доирасидаги учрашувни ёдга олди.

Бугун, 31 август куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқи ва Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади.
 
“Туркманистон халқи ва Ҳукумати, шунингдек, ўз номимдан Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан Сиз ва Сиз орқали қардош ўзбек халқини чин қалбдан табриклайман.
 
Бизнинг яқинда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари саммити доирасида бўлган учрашувимизни илиқ хотиралар билан ёдга оламан.
 
Биргаликда ҳаракатланиш орқали давлатларимиз ўртасидаги қардошлик алоқалари халқларимиз манфаати учун келажакда ҳам мустаҳкамланиб боришига қаттиқ ишонаман.
 
Шавкат Миромонович мазкур қувончли имкониятдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақият, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, омонлик ва фаровонлик тилайман”, деган Туркманистон Президенти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар