Маросимда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева иштирок этди.
Ҳайкалтарош Илҳом Жабборов томонидан ишланган ҳайкал очилгач, Лола Каримова-Тилляева опаси Гулнора Каримованинг қизи – Имон Каримова билан биргаликда ёдгорлик пойига гул қўйиб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Ҳайкалнинг очилиш маросимида Татьяна Каримова сўзга чиқиб, нутқ сўзлади. Сўзи якунида у Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик изҳор этди.