Каримованинг адвокати мижози билан учрашиш учун Тошкентга келган.
Адвокат Грегуар Манжа мижози билан учрашиш мақсадида келган. Унинг сўзларига кўра, Каримова Тошкентдан уч соатлик йўл узоқлигидаги қамоқхонада сақланяпти.
Маълумот ўрнида, Грегуар Манжа Швейцариянинг “Mangeat Attorneys at Law” адвокатлик фирмаси асосчиси ва раҳбари ҳисобланади. Унинг фирмаси молиявий жиноятларни олиб боришга ихтисослашган.