Саволлар АҚШ президентининг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви олдидан берилган.
Дональд Трамп Қримани Россия ҳудуди деб тан олиш ҳақида саволга қуйидагича жавоб қайтарди – “Буни кўриб чиқишимиз керак бўлади”.
АҚШнинг Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши ҳақидаги саволга Трамп деярли бир хил жавоб берди.
“Россиянинг ҳаракатларига қараймиз”, деган Трамп.
Шунингдек, Трамп Путин билан суҳбат Украина ва Суриядаги уруш ҳамда сайловлар мавзусида бўлишини таъкидлаган.
Саволлар АҚШ президентининг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви олдидан берилган. Учрашув 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Трамп ва Путин бундан аввал икки бор кўришган. Булардан бири Гамбургда G20 саммити доирасида бўлган. Иккинчи бор президентлар Въетнамда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумида суҳбатлашган эдилар.