“Жонли ижро, деб ваҳимага айлантирдинглар. Ўзи ҳам билади 15 кун жонли ижрода айта олмайди”, деб ёзади Гулбаҳор Эрқулова.
Instagram’да Юлдуз Усмонованинг номига мухлислар томонидан очилган саҳифага Озодбекнинг 2017 йилда концерт қўймаслиги билан боғлиқ хабар жойлаштирилиб, Усмонованинг номидан изоҳ қолдирилди. Унда Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбековни ҳурмат қилиши, концерт бермаслигининг сабаблари бошқа экани ёзилган. Бироқ Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқда мухлислар томонидан очилган саҳифага бундай гаплар ёзилганидан хабари йўқ.
Шоир Ботир Эргашев эса бу гапларни ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштириб, Юлдуз Усмонова миш-мишларга жавоб берганини маълум қилган. Балки шоир Юлдуз Усмонова номига очилган саҳифадан хонанданинг ўзи фойдаланмаслигини, унда ёзилаётган гаплар, жойланаётган суратлардан бехабарлигини билмаса керак.
Мазкур масалага нисбатан кўплаб интернет фойдаланувчилари қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳам фикр билдирди.
“Жонли ижро, деб ваҳимага айлантирдинглар. Ўзи ҳам билади 15 кун жонли ижрода айта олмайди. Майли, одамлар фонограммага ўрганган-ку, ўша қўшиқни ўзи айтган-ку. Концертда ўша даражада куйлай олмас, вазият ҳар хил... Охирги бир ҳафта 70 фоиз жонли куйлади. Жонли ижро қаҳрамонлик эмас, бизда ҳам фонограмма умуман йўқ бўлса, ҳамма нарса сувнинг юзига чиқади”, деб ёзади Гулбаҳор Эрқулова.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбҳор Эрқулова бундан аввал ҳам кўплаб хонандаларни танқидга олган эди. Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Зиёда Қобулова, хонандалар Шаҳзода, Манзура Йўлдошева, Муниса Ризаева бир неча бор Эрқулованинг нишонига тушишган.