Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳам 3 ойдан ортиқ вақт ўтди. У дафн этилган қабристон эса ҳамон ташриф буюрувчилар билан гавжум.
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни вафот этган Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди. Бугун у мангу қўним топган маскан катта зиёратгоҳга айланган. Ўзбекистонга, хусусан, Самарқандга келган меҳмон борки, бу ерга кирмай кетмайди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳам 3 ойдан ортиқ вақт ўтди. У дафн этилган қабристон эса ҳамон ташриф буюрувчилар билан гавжум.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳам куни кеча Самарқандга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилгани, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирганини маълум қилди.
Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига зиёратгоҳда тушган суратларини жойлаштирар экан, анчадан буён келишни ният қилиб юргани, бироқ тоби бўлмай ташрифи бироз кечикканини айтади. У сўзлари сўнггида Ислом Каримов ҳақидаги хотираларини ҳам ёзиб қолдирган.