...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беларусь раҳбарининг кичик ўғли отасининг изидан бормоқчи эмас


11:59, 26.12.2016 Олам
 2 853

Кичик Лукашенка, балки шифокор, балки ҳарбий бўлиши мумкинлиги, бироқ келажакдаги касби борасида ҳали аниқ тўхтамга келмаганини айтиб қўтди.

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг кичик ўғли Николай Лукашенко келажакда фаолият олиб борадиган соҳасини ҳали танламагани, бироқ, ҳар қандай вазиятда, у отасининг йўлидан бормаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Кўпчилик мендан шу ҳақда сўрайди. Менимча, президент бўлишни унчалик хоҳламайман. Президентнинг ҳаёти жуда қийин. Мен бунга тайёрман деб, ўйламайман”, дейди “Беларус 1” телеканалига берган интервюсида Николай.
 
Кичик Лукашенка, балки шифокор, балки ҳарбий бўлиши мумкинлиги, бироқ келажакдаги касби борасида ҳали аниқ тўхтамга келмаганини айтиб қўтди.
 
Журналист бўлишни истайдиган россиялик мактаб ўқувчиси Евгений онаси билан Беларус Республикаси, хусусан, президентнинг кичик ўғли ҳақида репортаж тайёрлаш учун Минск шаҳрига келган эди.
 
Николай Лукашенко Евгенийга мусиқа билан қандай жуғулланаётгани, ўзининг севимли фани – география, шунингдек, отаси билан қилган хориж саёхатлари ва хоккейга бўлган қизиқиши ҳақида сўзлаб берди.
 
Россиялик меҳмонларга Беларусь раҳбари қароргоғида сақланадиган кўплаб ҳайвонларни кўрсатишди ва миллий таомлар билан меҳмон қилишди. Бундан ташқари, россиялик меҳмонлар мамлакат президенти ўз ўғли билан ҳар йили анаънавий тарзда ташриф буюрадиган янги йил чиқишида ҳам иштирок этишди.
 
Александр ва Николай Лукашенколар Евгенийга Беларусга ташрифидан эсдалик бўлиб қолиши учун видеокамера совға қилди. Энди Евгений ўзининг репортажларини тасвирга олиши мумкин. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Беларусь Александр Лукашенко Николай Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!