Барак Обаманинг 60-70 фоизга яқин қарорлари Дональд Трамп томонидан бутунлай йўқ қилинади.
“Барак Обаманинг 60-70 фоизга яқин қарорлари Дональд Трамп томонидан бутунлай йўқ қилинади”, дейди Гингрич.
Шунингдек, Ньют Гингрич Трамп Демократлар партияси вакиллари билан алоқа ўрнатиши ҳам мумкинлигини қўшимча қилди. Бу эса республикачилар партиясининг ҳайратига сабаб бўлиши табиий. Аммо бу ҳаракатлар орқали Дональд Трамп Оқ уй ва Сенатда ўз тарафдорлари сонини кўпайтириши мумкин.
Ньют Гингрич ўз чиқиши давомида Берлинда ва дунёнинг бошқа мамлакатларида рўй берган теракт яна бир бор ИШИДга қарши самарали кураш стратегиясини тузишни тақозо этаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2017 йилнинг 20 январидан расман АҚШ президенти сифатида иш бошлайди.