...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рождество олдидан Мексикада 13 киши қатл этилди


11:21, 26.12.2016 Олам
 3 607

Қурбонлар гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор кишилар бўлган.

Мексиканинг икки штатида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчиларнинг келишмовчилиги сабаб 13 киши қатл этилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар қилмоқда.
 

Полиция Мичоакан штатининг Халиско шаҳрида бошидан жудо қилинган 6 нафар танани топди. Бу ер орқали Жанубий Америкадан қўшма штатларга гиёҳванд модда олиб ўтилади. Аниқланган жасадларнинг ёнидан Мексиканинг йирик гиёҳфуруши томонидан имзоланган таҳдид мактуби топилган.
 
Яна бир Герреро штатида номаълум шахслар 7 кишилик оила вакилларини ваҳшийларча қатл этиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.
 
Ноябрь ойида ҳам полиция қатл этилган 32 кишининг жасадини ва бир неча боши танасидан жудо қилинган одамларнинг жасадини топганди.
 
Қурбонлар гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор кишилар бўлгани аниқланган. Мексикада гиёҳфурушлар ўз рақибларини ёки уларга қарши бўлган кишиларни шундай ваҳший йўл орқали қатл этадилар.
 
Октябрь ойида ҳам Мексиканинг Коауила штатидан одамнинг 600 дан зиёд турли тана аъзолари топилгани буни исботлайди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Мексика Гиёҳванд модда савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!