...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев ва Путин янги шартномалар имзолаш арафасида


10:49, 26.12.2016 Олам
 2 832

Бугун, 26 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Санк-Петербург шаҳрига ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказади.

25 декабрь куни Нурсултон Назарбоев Россияга расмий ташриф билан келди. Аввалроқ, хабар берганимиздек, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев 25 декабрь куни “Биокад” фармацевтика заводи лабораториясини ва Санкт-Петербургдаги “Диаконт” заводидаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатишди.
 
Бугун, 26 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Санк-Петербург шаҳрига ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан яна учрашув ўтказади.
 
Шунингдек, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Евроосиё олий иқтсодий кенгашининг (ЕОИК) сессиясида иштирок этади. Ушбу сессияда Евроосиё олий иқтисодий кенгашининг маҳсулот ва хизматларнинг ягона бозорини шакллантириш жараёнини давом эттиришга оид бир нечта ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақда “Vz.ru” нашри хабар берди.
 
Саммитнинг марказий воқеаси Евроосиё олий иқтсодий кенгашининг “Божхона тўғрисида”ги шартномасининг имзоланиши бўлади.
 
Маълумот ўрнида, ЕОИК – халқаро иқтисодий бирлашма бўлиб, Ягона иқтисодий майдон ва фаолият ҳамда Божхона кенгаши асосида 2015 йил 1 январдан ўз иш фаолиятини бошлаган. Айни пайтда бу ташкилотга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғисизтон давлатлари аъзо бўлган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Нурсултон Назарбоев Учрашув Янги шартнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!