Бундан олдинроқ, 28 январь куни ҳам журналистлар томонидан иш ташлаш намойишлари бўлиб ўтган эди.
Ҳукумат томонидан эълон қилинган суғурта тизимини ислоҳ қилиш режаларига қарши бўлганлар, хусусан, Давлат секторидаги Касаба уюшмасининг Олий кенгаши ва Греция Умимий меҳнат Конфедерацияси каби мамалакатнинг йирик касаба уюшмалари эса 4 февралъ куни 24 соатлик иш ташлаш намойишлари ўтказмоқчи эканлари ҳақида хабар беришган. Мазкур воқеадан сўнг иш ташлаш акциясида ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишларини таъкидлашмоқда, дея хабар беради “Korrespondent.net”.
Давлатга қарашли ва хусусий оммавий ахборот воситалари ҳодимлари, хусусан, газета, телерадиоканалларда фаолият олиб борувчи журналистлар, ҳатто, техник ходимлар ҳам намойишда қатнашиш истагини билдирган. Норозилик намойишларини ёритиш масаласига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ОАВ ходимлари ўз эътирозларини оммавий намойишдан бир кун аввал, 3 февраль куни соат 6:00 дан бошлаб пайшанба куни 6:00 гача давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ, 28 январь куни ҳам журналистлар томонидан иш ташлаш намойишлари бўлиб ўтган эди.