Жорий йилнинг август ойидаги бу кўрсаткич 2016 йил Туркия ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасида тузилган қочоқлар ҳақидаги битимдан кейин энг юқори кўрсаткичдир.
Бу 2016 йил март ойида Туркия ва Европа Иттифоқи (ЕИ) ўртасида тузилган қочоқлар ҳақидаги битимдан кейин энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
БМТнинг Қочоқлар бўйича Олий комиссарияти (UNHCR) берган маълумотга кўра, август ойида Грецияга Эгей денгизи орқали 3695 нафар муҳожир кириб келган. Бу эса июль ойидагидан 64 фоизга кўп.
Африка қитъасидаги баъзи мамлакатларда давом этаётган ижтимоий ва сиёсий вазиятнинг ёмонлиги кўплаб “қора қитъалик” инсонларни Европа давлатларига ноқонуний миграция қилишига мажбур қилмоқда.