...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИ ва НАТОга аъзолик сабаб мамлакат номи ўзгартириляпти


18:49, 20.06.2018 Олам
 2 798

Ўтган ҳафтада икки мамлакат Ташқи ишлар вазирлари миттигина собиқ Югославия мамлакатини қайта номлаш тўғрисидаги келишувни имзолади.

Бугун, 20 июнь куни Македония Парламенти Греция билан имзоланган келишувни ратификация қилди.
 
Македония Парламенти Греция билан келишувни расман ратификация қилди ва шу орқали мамлакатнинг НАТОга қабул қилиниши учун йўл очди. Шунингдек, эндиликда собиқ Югославия мамлакати Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун музокаралар бошлаши мумкин.
 
Ўтган ҳафтада Греция ва Македония Ташқи ишлар вазирлари миттигина собиқ Югославия мамлакатини “Шимолий Македония Республикаси” деб қайта номлаш ҳақида келишувни имзолаган эди.
 
1991 йилда Македония ўз мустақиллигини эълон қилган. Бироқ Греция собиқ Югославия республикаси грекларнинг Македония провинциясига даъво қиляпти деб ҳисоблаб, мамлакат номини қабул қилишдан бош тортди.
 
Шунингдек, Греция бу ном грекларнинг қадимий цивилизациясини ўзлаштириб олиниши эканини таъкидлаган.
 
Шу сабабдан, Греция Македониянинг ЕИ ва НАТОга аъзо бўлишга уринишларини блоклаб келган.
 
Македония Бош вазири Зоран Заев келишув мамлакатга узоқ кутилган халқаро эътирофни келтирганини таъкидлади.
 
“Бу қарор билан биз нафақат яна бир дўст ва стратегик шерикка эга бўлдик, шу билан бирга НАТО ва ЕИ дарвозаларини очдик”, деган Заев.
 
Маълумот учун, Македония ва Грециядаги миллатчилар бу келишувга қарши чиқмоқда. Парламент мамлакат конституциясига ҳам тегишли ўзгартиришни киритиши керак. Бунинг учун кузда референдум ўтказилади.
 
Бундан ташқари, Македония президенти Жорж Иванов ҳам келишувга қарши. Аммо президент бу келишувга вето қўя олмайди. У фақатгина қайта кўриб чиқиши учун келишувни Парламентга қайтариши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Македония Греция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!