...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan: Ўш шаҳрида янги автосалон очилди


18:29, 07.09.2017 Жамият
 3 098

Қирғизистондаги дастлабки автосалон Бишкек шаҳрида очилган бўлиб, у Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларини сотиш бўйича ягона марказ эди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар бугунги кунда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда.
 
GM Uzbekistan Қирғизистонда иккинчи диллерлик пунктини ишга туширди.
 
Қирғизистондаги дастлабки автосалон фаолияти Бишкек шаҳрида “УзДЭУ Тянь-Шань” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларини сотиш ягона маркази ҳисобланган.
 
Сентябрь ойида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўзбек автомобиллари етказиб берувчи “Ravon Motors Osh” автосалони очилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик бахши Идрис Айитбаевга Malibu русумидаги автомобиль совға қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қирғизистон Ўш Автосалон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар