...
МЕНЮ
ONLINE TV

Об-ҳаво: эртага Тошкентда ҳарорат яна кўтарилади


18:19, 07.09.2017 Бу қизиқ
 2 602

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса аксинча, ҳарорат бироз пасаяди.

Эртага, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи бироз кўтарилиб, 32–34 даража иссиқни ташкил қилади. Кечаси ҳарорат 15–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +28...+33 даража, кечаси +14...+19 даража.
 
Бухоро, Навоий вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 30–35 даража иссиқ, кечаси 15–20 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 35 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 31–36 даража иссиқ, кечаси 17–22 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!