...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Чиройли рақамлар” ҳеч кимга керак эмасми?


18:11, 07.09.2017 Жамият
 9 335

Ҳозирда 110 та рақам савдога қўйилган... Рақамлар савдога қўйилганида харидорлар, ишқибозлар қаёққа кетди?

Сўнгги 5–6 кунда чиройли рақамлар билан боғлиқ янгиликлар кун мавзусига айланди. Унинг сотилиш тартиби, аукционнинг ўтказилиши, рақамларга эгалик масаласи барчани қизиқтирмоқда.
 
“Avtoraqam.uzex.uz” сайти ишга тушиши қанчалик шов-шувга сабаб бўлган бўлса, рақамларнинг бирин-кетин аукционга чиқарилиши яна бир ижтимоий қизиқ ҳодисага айланди.
 
Аукционга қўйилган дастлабки рақам “01 Z 701 ZA” бўлса унинг орқасидан 109 та рақам кимошдига қўйилди.
 
Ҳозиргача қўйилган рақамлар ҳақиқатдан чиройли рақам ишқибозлари ўртасида муҳокама қилинаётган бўлсада, уларга одамлар томонидан нарх таклиф этиш ҳолатлари жуда кам учрамоқда. Буни савдога қўйилган 110 та рақамга уч киши томонидан нарх таклиф қилинганида кўриш мумкин.
 
Савол туғилади... Шунча муҳокама қилинган мавҳум мавзу аниқлаштирилиб, рақамлар савдога қўйилганида харидорлар, ишқибозлар қаёққа кетди? Валюта айирбошлаш шохобчаларида одамлар галасини кузатган эдик-ку?!
 
Бунинг сабаблари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:
 
Биринчидан, рақамлар олиб-сотарлар фойдасига ўйнамаслиги учун, уни яқин қариндошгагина сотишга рухсат берилган.
 
Иккинчидан, чиройли рақам ишқибозлари 111, 222, 999 сингари рақамлари кутаётган бўлишлари ҳам мумкин.
 
Учинчидан, онлайн савдоларда иштирок этиш тартиби кўпчиликка тушунарсиздек туюлаётгандир.
 
Нима бўлганда ҳам чиройли рақамлар ўз эгасини топиши аниқ, бироқ улар учун ўрнатилган нарх чўнтакбоп бўлгани барча учун қулай.
 
Маълумот учун, аукционда рақам белгилари I, II, III тоифаларда ҳамда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун алоҳида ишлаб чиқарилган оширилган ставкалар бўйича лотга қўйилади.
 
I тоифада 001-009, 100, 200, 300, 400, 500, 600, 700, 800, 900, 111, 222, 333, 444, 555, 666, 777, 888, 999...
 
Тошкент шаҳри учун:
ҳар хил ҳарфлар — ЭКИҲ 100 бараварида;
бир хил ҳарфлар — ЭКИҲ 130 бараварида.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун:
ҳар хил ҳарфлар — ЭКИҲ 70 бараварида;
бир хил ҳарфлар — ЭКИҲ 100 бараварида.
 
II тоифада 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 080, 090, 077, 101, 202, 303, 404, 505, 606, 707, 808, 909...
 
Тошкент шаҳри учун:
ҳар хил ҳарфлар — ЭКИҲ 70 бараварида;
бир хил ҳарфлар — ЭКИҲ 100 бараварида.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун:
ҳар хил ҳарфлар — ЭКИҲ 50 бараварида;
бир хил ҳарфлар — ЭКИҲ 80 бараварида.
 
III тоифа 011, 022, 033, 044, 055, 066, 088, 099, 110, 220, 330, 440, 550, 660, 770, 701, 702, 880, 990...
 
Тошкент шаҳри учун:
ҳар хил ҳарфлар — ЭКИҲ 50 бараварида;
бир хил ҳарфлар — ЭКИҲ 80 бараварида.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун:
ҳар хил ҳарфлар — ЭКИҲ 35 бараварида;
бир хил ҳарфлар — ЭКИҲ 65 бараварида.
 
Аукционда иштирок этиш ниятида бўлган шахс avtoraqam.uzex.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, оширилган ставкада бўйича белгиланган нархнинг 10 фоиз миқдорида кафолат пулини тўлайди. Кимошди тугагач кафолат пули аукционда ютмаганларга қайтирилади.
 
Аввалроқ, 7 сентябрь куни “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ томонидан матбуот анжумани ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Чиройли рақам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар